Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30
31

«Реал» Рюдигер ва Карвахал бўйича қарорини кейинроқ беради

0

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячилари Антонио Рюдигер ва Даниёл Карвахалнинг келажаги юзасидан ҳозирча якуний хулосага келгани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳар икки футболчининг амалдаги шартномаси олти ойдан кейин якунига етади, бироқ ҳозирча уни узайтириш бўйича музокаралар олиб борилмаяпти. Журналист Марио Кортексананинг хабарига кўра, клуб кейинги ҳамкорлик масаласини кейинроқ ҳал қилади — қарорга футболчиларнинг ўйин даражаси ҳамда соғлиғи сезиларли таъсир кўрсатади.

Рюдигер март ойида 33 ёшга тўлади, Карвахал эса январда 34 ёшни қарши олади.

«Қаймоқранглилар»нинг навбатдаги учрашуви 4-январ куни «Бетис»га қарши бўлиб ўтади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *