Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30
31

TikTok’да жонли эфирда президентни ҳақоратлаган фуқарога 4 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди

0

TikTok ижтимоий тармоғида жонли эфир вақтида президентни ҳақорат қилган фуқарога нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Ушбу шахсга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган, ҳозирда Навоий шаҳрида истиқомат қилган А.Ю. 2023 йил февраль ойида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлган пайтида TikTok платформасида жонли эфирга чиқиб, давлат раҳбарининг шаъни ва қадр-қимматига тегувчи ҳақоратли сўзларни айтган. Ушбу чиқиш ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, кенг жамоатчилик орасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлган.

Ҳодисадан сўнг А.Ю. Туркия ва Озарбайжон ҳудудларида яширинган ҳолда яшаб келган ва вақт ўтиши билан бу иш унутилади, деган умидда бўлган. Бироқ Президент Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида у 2025 йил апрель ойида Озарбайжонда қўлга олинди.

Суд мажлиси давомида айбланувчи қилган ишидан афсусда эканини билдириб, жамоатчиликдан узр сўради. У ўз баёнотида жонли эфирда айтилган сўзлар учун пушаймонлигини таъкидлаб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирди.

Суд ҳукмига асосан, А.Ю. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 158-моддаси учинчи қисми билан айбли деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, суд материалларида у илгари Ўзбекистон ҳудудида содир этган ўғрилик ва безориликка оид қонунбузарликлар учун ҳам жавобгарликка тортилгани қайд этилди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *