Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30
31

Японияда 67 та машина тўқнашган трасса 1,5 кунда қайта очилди

0

Японияда 67 та автомобиль иштирокида юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг Канъесу тезюрар трассасида ҳаракат қисқа муддат ичида тикланди. Йўл қисми қарийб 38 соат — бир ярим суткадан ортиқ вақт давомида ёпиқ ҳолатда қолган.

Дастлабки маълумотларга кўра, авария катта юк машинаси бурилишдан кейинги нишабда сирғаниб кетиши ортидан бошланган. Унинг ортидан келаётган енгил автомобиллар бирин-кетин тўқнашиб, занжирсимон ЙТҲ юзага келган.

Фожиа оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 26 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олган. Кучли тўқнашув ва ёнилғи оқиб чиқиши сабаб камида 20 та автомобиль ёниб кетган.

Фавқулодда хизматлар қисқа вақт ичида вайрон бўлган транспорт воситаларини олиб чиқиш, йўл қопламасини тозалаш ва хавфсизликни тиклаш ишларини олиб борди. Натижада, трассада ҳаракат белгиланган муддатдан тезроқ қайта йўлга қўйилди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *