Ўзбекистон апельсин импортини бир йилда 7,8 фоизга оширди
0
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонга 23,8 минг тонна апельсин импорт қилинган.
Кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,8 фоизга юқори. Апельсин етказиб беришда Эрон етакчи бўлиб, мамлакатдан 12,2 минг тонна маҳсулот келтирилган.
Энг йирик экспортчилар бешлигидан БАА (3,6 минг тонна), Миср (2,9 минг тонна), Хитой (2,3 минг тонна) ҳамда Жанубий Африка Республикаси (2 минг тонна) ҳам ўрин олди. Қолган давлатлар ҳиссасига 813,6 тонна импорт тўғри келди.
Қиймат ифодасида апельсин импорти қарийб 12 млн долларни ташкил этди.
