Ўзбекистонликлар 11 ойда таълимга 34,2 трлн сўм сарфлади
0
2025 йилнинг январ—ноябр ойларида Ўзбекистонда таълим хизматларига йўналтирилган маблағ 34,2 трлн сўмга етди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8% га ошган.
Таълим бозоридаги энг катта улуш анъанадагидек пойтахт ҳиссасига тўғри келди: Тошкент шаҳрида таълим хизматлари ҳажми 16,6 трлн сўмни ташкил этиб, кўплаб ҳудудлар кўрсаткичидан қарийб етти баравар юқори бўлди.
Вилоятлар кесимида Самарқанд ва Фарғона етакчилик қилди — мос равишда 2,5 трлн ва 2,2 трлн сўм. Энг паст ҳажмлар эса Сирдарё (343,7 млрд сўм), Навоий (438,5 млрд сўм) ҳамда Жиззах (532,3 млрд сўм) вилоятларида қайд этилди.
