Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025

Байрам режими: Янги йил тунида Тошкент автобуслари тунги 01:00 гача қатнайди

0

31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Тошкент шаҳридаги автобуслар одатдагидан узоқроқ ишлайди — қатновлар тунги 01:00 гача давом этади. Бу байрам тадбирларидан қайтаётган аҳоли ва меҳмонларга уйига бемалол етиб олиш имконини беради. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Байрамнинг қолган кунларида эса шаҳар автобуслари алоҳида жадвал асосида ҳаракатланади. Транспорт бошқармаси маълумотига кўра, 1–4 январ кунлари барча йўналишлар якшанба кунлари учун белгиланган жадвал бўйича ишлайди — рейслар сони камаяди, ҳаракат оралиғи узаяди.

5 январ, душанбадан бошлаб автобуслар иш кунлари учун одатий жадвалга қайтади. Аввалроқ байрам кунларида метрополитен иш тартибида ҳам ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабар берилганди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *