Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
31

Telegram Android учун iOS услубидаги янги дизайнни синовдан ўтказмоқда

0

Telegram’нинг Android иловаси iOS операцион тизими услубига яқинлаштирилган янгиланган дизайн билан чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Код Дурова” нашри хабар берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Асосий ўзгаришлардан бири — иловадаги ён томондан очиладиган меню (шторка)дан воз кечилгани. Унинг ўрнига экраннинг пастки қисмида сузувчи панел пайдо бўлиб, унда “Контактлар”, “Қўнғироқлар”, “Чатлар” ва “Профил” каби асосий бўлимлар жамланган.

Янгиланган интерфейс iOS версиясига янада ўхшаш бўлиб қолди: фойдаланувчи профилларида тезкор амаллар тугмалари қўшилган, созламалар бўлимида эса рангли иконлар пайдо бўлган.

Ҳозирги бета талқинда айрим интерфейс элементлари ҳамда қидирув сатри ҳали инглиз тилида кўринмоқда. Янги дизайннинг барча фойдаланувчилар учун расмий чиқиш санаси аниқ айтилмаган, бироқ янгиланиш яқин кунларда оммага тақдим этилиши кутилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *