Иззатилла Шукуров бу йил Янги йилни қаерда кутиб олади?
Хонанда Иззатилла Шукуров журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида сўнгги уч йил давомида Янги йил байрамини оила даврасида кутиб олмаганини маълум қилди. Санъаткор бунга сабаб сифатида эл хизматлари, яъни байрам кунларидаги саҳна ва тадбирлардаги иштирокларини келтирди.
Бироқ хонанданинг таъкидлашича, бу йилги Янги йил байрамини у яқинлари, оила аъзолари билан бирга кутиб олишни режалаштирмоқда. Шу мақсадда, бўладиган хизмат ва тадбирларни кундузги вақтга кўчиришни ҳам режа қилганини қўшимча қилди.
Суҳбат якунида Иззатилла Шукуров ҳаётдаги энг муҳим неъмат соғлиқ-саломатлик эканини алоҳида таъкидлади ҳамда барча юртдошларига мустаҳкам соғлиқ, тинчлик, хотиржамлик ва барака тилаб, самимий тилаклар билдирди.
