Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025

2026 йилда Тошкент ва Хива ўртасида тезюрар поездлар йўлга қўйилади

0

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Тошкент — Урганч — Хива йўналиши бўйича тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳани амалга ошириш Бухоро — Хива темирйўл участкаси электрлаштириш ишлари якунлангач мумкин бўлади. Шунингдек, келгуси йил якунига қадар Мискин — Нукус линияси ҳам электрлаштирилиб, тезюрар электро поездларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Мамлакат 2030 йилга бориб йилига йўловчи ташиш ҳажмини 23,5 миллион кишига етказишни режалаштирган. Шу билан бирга, электро поездлар қатнови йўналишлари сонини 40 тадан 53 тагача ошириш мақсад қилинган.

2030 йилгача Андижон, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ҳам тезюрар темирйўл қатновини йўлга қўйиш режалари бор.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *