Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025

Роналд Араухо «Барселона» билан умумий машғулотларга қайтди

0

«Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухо жамоанинг умумий гуруҳидаги машғулотларни яна бошлаб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бугун, 29 декабр куни каталонияликлар очиқ машғулот ўтказмоқда ва уругвайлик футболчи ҳам жамоадошлари билан бирга майдонда ишламоқда.

Араухо охирги бор ноябр ойи охирида Чемпионлар лигасининг умумий босқичида «Челси»га қарши ўйинда (0:3) майдонга тушганди. Шундан кейин ҳимоячига психологик муаммолар сабабли таътил берилган эди.

Роналд Араухо 2018 йилда уругвайлик «Бостон Ривер» клубидан «Барселона»га 4,7 млн евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг «кўк-анорранглилар» билан шартномаси 2031 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у каталонияликлар сафида 15 учрашув ўтказиб, 2 гол урди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *