Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025

Брайт Месси ҳақида: камтар, аммо ғалабага чанқоқ лидер...

0

Интер Майами ҳимоячиси Янник Брайт жамоадоши — жаҳон футболи афсонаси Лионел Мессининг шахсий фазилатлари ва профессионаллик даражаси ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

Брайтнинг таъкидлашича, Месси жуда камтар ва сокин инсон бўлишига қарамай, унинг атрофида ўзига хос кучли энергия ҳис қилинади. Ҳимоячи илк бор аргентиналик юлдузни яқиндан кўрган пайтда, руҳан тайёр бўлганига қарамасдан, қаттиқ ҳаяжонланганини яширмади.

— Лионел нафақат майдонда, балки ҳаётда ҳам ҳақиқий етакчи. У ўйин олдидан жамоани тўғри сўзлар билан руҳлантира олади. Ҳар бир майда-чуйдагача эътибор қаратадиган, ўз ишига жуда жиддий ёндашадиган профессионал, — деди Брайт.

Унинг сўзларига кўра, Месси одатда сокин ва камгап бўлса-да, майдонга чиққан заҳоти бутунлай бошқа қиёфага киради. 38 ёшига қарамасдан, у рақобатда ҳали ҳам «йиртқич»дек ҳаракат қилади, мағлубиятни қабул қилмайди ва ҳатто оддий машғулотларда ҳам ютишни истайди.

Шунингдек, кийим алмаштириш хонасида Месси жамоанинг барча аъзолари билан илиқ ва самимий муносабат ўрнатгани, ҳар бир футболчига ҳурмат билан ёндашиши таъкидланди.

Маълумот ўрнида, якунланган мавсумда «Интер Майами» клуби ўз тарихида илк бор МЛС чемпионлигини қўлга киритиб, янги саҳифа очди. Бу муваффақиятда Лионел Мессининг ҳиссаси алоҳида экани мухлислар томонидан ҳам эътироф этилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *