Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025

Роналду гол урди, «Ал Насср» мавсумда илк очко йўқотди (видео)

0

Саудия Арабистони чемпионатининг 12-турида сенсацияга яқин натижа қайд этилди. Пешқадам "Ал Насср" мавсум давомида илк бор ғалабага эриша олмади. Роналду жамоадошлари сафарда "Ал Иттифоқ"га қарши баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг билан чекланишга мажбур бўлишди.

Учрашувда мезбонлар сафида илгарилари “Ливерпуль”даги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Жоржинио Вейналдум ҳақиқий етакчига айланди. У биринчи бўлимда ҳисобни очди, иккинчи бўлимда эса яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан асраб қолди.

Меҳмонлар томонидан эса Жоау Феликс ҳамда жамоа сардори Криштиану Роналду ўз номларини таблога ёздиришди. Айниқса, Роналдунинг голи “Ал Насср”га ғалаба умидини қайта тиклаган эди.

Бироқ учрашувнинг қўшимча дақиқаларида кескин вазият юзага келди. 90+3-дақиқада Кингсли Коман хавфли имконият яратди, шунга қарамай, “Ал Насср” ўйин давомида катта устунликка эга бўлганига қарамасдан, ҳал қилувчи зарбани амалга ошира олмади.

Шунга қарамай, “Ал Насср” турнир жадвалида 31 очко билан пешқадамликни сақлаб қолмоқда. Бироқ асосий рақиб "Ал Ҳилол" захирадаги учрашувини ютиб олса, очколар орасидаги фарқ иккитагача қисқариши мумкин.

Учрашув натижаси:
“Ал Иттифоқ” – “Ал Насср” 2:2
Голлар: Вейналдум (16, 80) – Феликс (47), Роналду (67)















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *