«Арсенал» «Астон Вилла»ни тор-мор этди, МЮ аутсайдерни енга олмади (видео)
Англия Премер-лигасининг 19-турида марказий баҳс Лондонда бўлиб ўтди. Пешқадам "Арсенал" ўз майдонида турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда — 4:1 — мағлуб этиб, чемпионлик пойгасидаги устунлигини янада мустаҳкамлади.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида “канонирлар” тўлиқ устунлик қилди. Дастлаб ҳимоячи Габриэл Магаляйн ҳисобни очди, ортидан Мартин Субименди ўрта майдондан аниқ зарба билан фарқни оширди. Белгиялик Леандро Троссар жамоавий ҳужумни гол билан якунлаган бўлса, захирадан майдонга тушган Габриэл Жезус ғалабага нуқта қўйди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голига эса Олли Уоткинс қўшимча дақиқаларда муаллифлик қилди.
Арсенал – Астон Вилла 4:1
Голлар: Габриэл 48, Субименди 52, Троссар 69, Жезус 78 - Уоткинс 90+4
Арсенал – Райя, Тимбер (Уайт, 83), Салиба, Инкапие, Габриэл Магаляйн (Люис-Скелли, 77), Субименди, Мерино (Норгар, 73), Эдегор, Сака (Мадуэке, 83), Троссар, Гокереш (Жезус, 77).
Астон Вилла – Мартинес, Богар, Конса, Линделёф, Дин, Онана (Макгинн, 46), Тилеманс (Ҳеммингс, 82), Санчо (Мален, 61), Рожерс, Буэндия (Гарсия, 61), Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Мерино 45+1, Жезус 80 – Рожерс 45+2.
Ушбу ғалабадан кейин Микел Артетанинг шогирдлари 45 очко жамғариб, жадвалда якка пешқадам бўлиб қолди. “Астон Вилла” эса 39 очко билан учинчи поғонада қолди.
Шу турда яна бир диққатга сазовор баҳс “Олд Траффорд”да бўлиб ўтди. "Манчестер Юнайтед" аутсайдер "Вулверҳэмптон"га қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди — 1:1. Майдон эгалари сафида Жошуа Зиркзее ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар жавобини Максимилиан Крейчининг голи таъминлади.
МЮ – Вулверҳэмптон 1:1
Голлар: Зиркзее 27 – Крейчи 45
МЮ – Ламменс, Далот, Ҳевен (Йоро, 75), Мартинес, Шоу, Каземиро, Угарде (Мантато, 75), Куня, Зиркзее (Флетчер, 46), Доргу, Шешко.
Вулверҳэмптон – Са, Доэрти, Москера, Крейпчи, Чатчуа, Ариас, Гомес, Буэно, Мане, Ҳван (Лопес, 88), Арокодаре (Ларсен, 65).
Натижада “қизил иблислар” 30 очко билан олтинчи ўринда қолди, “Вулверҳэмптон” эса аутсайдер сифатида турнир жадвалининг қуйи поғонасини тарк эта олмади.
