Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025

МДҲ давлат раҳбарлари саммити қачон ва қаерда ўтади?

0

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2026 йил 9 октябрь куни Туркманистон ҳудудида бўлиб ўтади. Саммит Каспий денгизи соҳилида жойлашган Туркманбоши шаҳрида ташкил этилади.

Бу ҳақда Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Россия Федерацияси кенгаши спикери Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилди. Ахборот Туркманистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ватан” дастурида эълон қилинган.

Қайд этилишича, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғини Туркманбоши шаҳридаги Аваза миллий туристик ҳудудида ўтказилади. Ушбу саммит минтақавий ҳамкорлик, сиёсий мулоқот ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим халқаро тадбир сифатида баҳоланмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *