Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025

Ўзбекистон – 2030: банклар хусусийлашади, давлатда тўртта банк қолади

0

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида банк тизимини тубдан янгилаш, бозор ҳажмини кенгайтириш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар белгиланган. Ушбу ҳужжатга кўра, давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш ва банкларни хусусийлаштириш режалаштирилмоқда, давлат ихтиёрида эса атиги 4 та банкни сақлаб қолиш назарда тутилган.

Лойиҳага мувофиқ, банк секторини бозор тамойиллари асосида ривожлантириш асосий мақсад қилиб қўйилган. Хусусийлаштириш орқали корпоратив бошқарувни кучайтириш, банклар самарадорлигини ошириш ва молиявий хизматлар сифатини яхшилаш кўзда тутилмоқда. Шу орқали мижозлар учун қулай ва рақобатбардош молия бозори шаклланиши кутилмоқда.

Стратегияда молия бозори фаоллигини ошириш бўйича аниқ рақамли мақсадлар ҳам белгиланган. Жумладан, банк тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 720 триллион сўмга етказиш, тижорат банкларида депозитлар қолдиғини 560 триллион сўмгача ошириш режалаштирилган. Шу билан бирга, давлат банклари активларининг умумий банк тизимидаги улушини 55 фоизгача камайтириш мақсади қўйилган.

Ислоҳотлар доирасида молиявий маҳсулотлар турини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, исломий молия хизматлари учун ҳуқуқий асос яратиш ҳамда камида 3 та тижорат банкида исломий молия механизмларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу орқали молия бозорида янги имкониятлар пайдо бўлиши ва аҳоли ҳамда бизнес учун танлов кенгайиши кутилмоқда.

Умуман олганда, стратегияда назарда тутилган чора-тадбирлар банк тизимини модернизация қилиш, хусусий капитални кенг жалб этиш, давлат иштирокини қисқартириш ва мамлакат молия соҳасини барқарор ҳамда рақобатбардош даражага олиб чиқишга қаратилган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *