Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025

Ўзбекистон – 2030: болалар ва хотин-қизларга витаминлар бепул берилади

0

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кенгайтириш устувор вазифа сифатида белгиланган. Ҳужжатда аҳолининг муайян қатламларини йод ҳамда витамин-минерал қўшимчалари билан тўлиқ қамраб олиш мақсад қилинган.

Лойиҳага мувофиқ, соғлом авлодни шакллантириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун микронутриентлар билан таъминлаш ишлари янги босқичга чиқарилади. Хусусан, 3–15 ёшдаги болалар йод препаратлари билан, 15–35 ёшдаги хотин-қизлар эса поливитаминлар, темир ва фолий кислотаси билан тиббий кўрсатма асосида 100 фоиз бепул таъминланиши режалаштирилмоқда.

Стратегияда бу чоралар оналар ва болалар ўлими кўрсаткичларини камайтириш, болалар орасида касалланиш ҳолатларини қисқартириш ҳамда умумий соғлиқ даражасини яхшилашга хизмат қилиши таъкидланган. Шу мақсадда болалар ўртасида юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларни 10 фоизга қисқартириш, гўдаклар ўлимини 6,5 промиллегача, беш ёшгача бўлган болалар ўлимини эса 9 промиллегача пасайтириш вазифалари белгиланган.

Бундан ташқари, 6–23 ойлик болаларни микронутриент кукуни билан тўлиқ бепул таъминлаш, 2–10 ёшли болалар орасида гелминтоз касаллигини 15 фоизга камайтириш ҳам режалар қаторига киритилган. Шу билан бирга, туғруқ хизматлари сифатини ошириш мақсадида туғруқ ўринлари сонини 14 373 тага етказиш кўзда тутилган.

Ушбу чора-тадбирлар аҳолини зарур витамин ва микроэлементлар билан мунтазам таъминлаш орқали профилактика аҳамиятини ошириш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом, баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилиши кутилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *