Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025

Ўзбек киноси жаҳон платформаларига чиқади: янги стратегик режалар

0

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида миллий кинематографияни янги босқичга олиб чиқиш, унинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга қаратилган аниқ ва кенг қамровли мақсадлар белгиланди. Унга кўра, ўзбек киноси нафақат ички бозорда, балки жаҳон аудиторияси орасида ҳам рақобатбардош бўлиши кўзда тутилмоқда.

Стратегия лойиҳасида миллий фильмларни дунёдаги энг оммабоп 10 та интернет платформасига жойлаштириш асосий вазифалардан бири сифатида қайд этилган. Бу ташаббус орқали ўзбек кино маҳсулотлари кенг аудиторияга тақдим этилиши, турли мамлакатлардаги томошабинлар учун очиқ ва осон етиб бориши таъминланади. Шу билан бирга, контент ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириш ҳам режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида 2024–2030 йилларда мамлакат давлатчилигининг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодларнинг илмий, маданий ва маънавий меросини ёритувчи 50 та йирик кинолойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Ушбу фильмлар хорижий давлатларда, жумладан, нуфузли кинофестиваллар ва телеканаллар орқали намойиш этилади.

Шунингдек, миллий қаҳрамонлар образини оммалаштириш мақсадида 59 та мултипликацион фильм ишлаб чиқариш, уларни интернет платформаларига жойлаштириш ва телевидениеда намойиш қилиш режалаштирилган. Бу орқали ёш авлодга миллий тарих ва қадриятларни замонавий форматда етказиш мақсад қилинган.

Халқаро илгари суриш йўналишида эса 54 та миллий фильмни турли халқаро кинофестивалларда тақдим этиш орқали ўзбек киносига бўлган қизиқишни кучайтириш кўзда тутилмоқда. Иқтисодий самарадорликни ошириш учун кино соҳасига жалб этиладиган инвестициялар ҳажмини 2,5 миллион долларга етказиш, миллий кино маҳсулотлари экспортини эса 10 миллион долларгача кўтариш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ижтимоий-маърифий аҳамиятга эга йўналишлар ҳам эътибордан четда қолмаган. Хусусан, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида 11 та фильм, жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган 6 та бадиий-публицистик фильм ишлаб чиқарилиб, кенг жамоатчиликка тақдим этилади.

Белгиланган чора-тадбирлар миллий кинематографияда сифат ва ҳажмни ошириш, халқаро тарқатиш имкониятларини кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *