Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

“Беном” гурухи 2026 йилга қандай мақсадлар қўйди?

0

“Беном” гуруҳи аъзолари янги йил арафасида мухлислар билан самимий фикрлари билан ўртоқлашди. Улар учун 2025 йил кўпроқ ҳаракат, кўпроқ юриш билан ўтгани, лекин айни пайтда мухлислар кутган айрим совғалар — янги тароналар вақтида тақдим этилмагани ҳам очиқ айтилди.

Гуруҳ аъзоси Комилнинг таъкидлашича, 2025 йилда гастрол сафарларидан деярли, ортмадик. Шундай бўлса-да, гуруҳнинг айтишича, мухлислар олдидаги бир муҳим қарз бор: Мухлисларимизга ваъда берган кўплаб тароналаримизни ҳадя этолмадик. Ана энди от йилида отдек меҳнат қиламиз, 2026 йилда режаларимиз бисёр, дейди Комил.

Яъни, келаётган йилда ижодий ишлар тезлашиши, янги қўшиқлар ва лойиҳалар сони кўпайиши кутилмоқда.

“Беном” гурухи учун байрам ҳам — фақат дам олиш эмас. Гуруҳ аъзоси Сарвар бу борада аниқ гапирди:

“Беном” гуруҳи Янги йил кечасини халқ хизматида ўтказади. Ҳозир ёшмиз, хизмат қилиш керак. Кейин насиб бўлса дам олишга улгурамиз, дейди Сарвар.

Бу гапларда уларнинг позицияси равшан: саҳнада бўлиш, концерт ва тадбирларда қатнашиш — мухлислар учун меҳнат қилиш, халқ кайфиятига ҳисса қўшиш дегани.

Суҳбат давомида гуруҳ аъзоларига “Сизлар учун бу йил қайси санъаткор йил хонандаси бўлди?” деган савол ҳам берилди. “Беном” вакиллари бу саволга икки номни эътироф этиб жавоб қайтарди: Ғайбулла Турсунов ҳамда Машҳур Муҳаммад. Демак, улар 2025 йилда айнан шу ижодкорларнинг фаоллиги ва омма орасидаги таъсирини алоҳида кўрган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *