Ким Мин Же «Бавария»да қолишга қатъий қарор қилди
«Бавария» марказий ҳимоячиси Ким Мин Же яқин келажак бўйича қарорини қабул қилди. Жанубий кореялик футболчига Туркиянинг «Фенербахче» клуби қизиқиш билдирмоқда, шунингдек, Италиянинг А Сериясидан ҳам бир нечта жамоалар марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ журналист Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, Кимнинг қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши деярли истисно қилинади. Футболчи келаётган таклифларни қатъий рад этмоқда ва камида ёзгача Мюнхенда қолишни истамоқда.
Transfermarkt портали 29 ёшли ҳимоячининг бозор қийматини 25 млн евро деб баҳолаган. Унинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
