Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

2025 йил: Саудия Арабистонида энг кўп ўлим жазоси ижро этилган йил

0

2025 йилда Саудия Арабистони қатл қилишлар сони бўйича ўз тарихидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди. Жорий йил давомида мамлакатда 356 нафар маҳкумга нисбатан ўлим жазоси ижро этилган.

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. Нашр маълумотларига кўра, бу кўрсаткич бир йил ичида қатл этилганлар сони бўйича янги рекорд ҳисобланади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, ўлим жазолари кескин ошиши мамлакат ҳокимияти томонидан олиб борилаётган “наркотикларга қарши кураш” сиёсати билан боғлиқ. Маълум қилинишича, қатл этилганларнинг 243 нафари айнан наркотик жиноятлари билан боғлиқ айбловлар асосида жазоланган.

Қиёс учун, 2024 йилда Саудия Арабистонида 338 нафар шахс қатл этилган эди. Шу тариқа, бир йил ичида бу кўрсаткич янада ўсган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу ҳолатдан жиддий хавотир билдириб, ўлим жазосидан фойдаланиш амалиёти халқаро майдонда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётганини таъкидламоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *