Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Саида Мирзиёева билан биринчи катта интервю олинди

0

Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари сифатида журналист ва блогер Кирилл Алтманга катта интервю берди. Суҳбат давомида у шахсий қарашлари, ишга муносабати ва Президент билан ишлаш тажрибаси ҳақида очиқ фикр билдирди.

Журналистнинг: “Сиз аслида кимсиз, Саида Шавкатовна?” деган саволига у қисқа ва аниқ жавоб берди:

— Мен хизматчиман. Мен, биринчи навбатда, отамга хизмат қиламан, чунки у киши ҳаётимдаги энг улуғ инсон.

Саида Мирзиёева ўз сўзларида 9 йилдан бери Президент администрациясида ишлаб келаётганини, шахсий ҳаёт деярли йўқлигини ва ўз фаолиятини айнан шу тизимда бошлаб, шу ерда якунлашни режалаштираётганини таъкидлади. Унинг айтишича, иш — унинг ҳаётининг асосий қисмига айланган.

Шунингдек, суҳбат давомида Президентнинг бошқарув услуби ҳақида ҳам сўз юритилди. “Президент қаттиққўл инсонми?” деган саволга Саида Шавкатовна қуйидагича жавоб берди:

— Охирги 9 йил ичида амалга оширилган ислоҳотларга қаранг. Бундай натижаларга фақат қаттиққўллик билан эришиб бўлмайди. Бунинг учун мослашувчанлик ва донолик керак, деб ҳисоблайман.



Унинг фикрича, Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотлар айнан мулоқот, тушуниш ва мувозанатли қарорлар асосида амалга оширилмоқда.

Суҳбат ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Кўплаб фойдаланувчилар интервюни самимий ва очиқ деб баҳоламоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *