Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

45 йил кутилган бахт: 70 ёшли отахон 7 қиздан кейин ўғилли бўлди

0

Ҳаёт баъзан инсонни сабр билан синаб, энг кутилмаган паллада энг катта совғани тақдим этади. Бунга 70 ёшли отахоннинг қиссаси яққол мисол бўла олади. У киши 7 нафар қиздан кейин, 45 йил деганда, ниҳоят ўғилли бўлди.

Отахоннинг айтишича, катта қизи 1981 йилда, энг кичик қизлари эса 1992 йилда дунёга келган. Орадан йиллар ўтиб, 2025 йил унга умр бўйи кутилган бахтни олиб келди.

“Қизларим келса, уйимиз байрамга айланиб кетади. Биттаси кўйлак олиб келади, бошқаси шапка. Бизга ўхшабди, деб эркалатишади”, — дейди отахон кулумсираб.

У ўша оғир, аммо самимий хотираларини ҳам яширмади. Аёли туғруқхонада кўз ёш тўкиб, “Яна қиз бўлди”, деб хафа бўлган пайтларини эслар экан, отахон уни таскин бериб шундай деган:

“Олтинчи фарзанд ҳам қиз бўлмаса, бирга ўтказган умримиздан норози бўламан, деб ҳазил қилиб овутгандим”.

Бугун эса у киши ҳаётининг энг шукронали даврини яшаётганини айтади. Қизлари, набиралари ва ҳатто учинчи чеваррасидан бир ёш кичик бўлган ўғли ҳақида ҳазил қилиб:

“Буни ‘тоға’ деб бўлмайди”, — дея кулдириб қўяди.

Бу ҳикоя — сабр, тақдир ва ота меҳри ҳақида. Энг муҳими эса, фарзанднинг қиз ёки ўғил бўлиши эмас, соғ-саломат ва бахтли бўлиши эканини яна бир бор эслатади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *