Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Фарғонада хавфли пиротехника ёққанлар жазоланди

0

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Учтепа туманида содир бўлган пиротехника билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик юзасидан чоралар кўрилди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Жиноят ишлари бўйича туман суди 31 декабр куни соат 23:40 да (Тошкент вақти билан) тумандаги қишлоқлардан бирида одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган қўлбола пиротехникадан фойдаланган уч нафар фуқарога ҳукм чиқарди.

Улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “Майда безорилик” ҳамда “Пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи” моддаларига асосан айбдор деб топилди. Ҳар бирига 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, шунингдек 30 БҲМ миқдорида (12 360 000 сўм) жарима белгиланди.

Маълумотда қайд этилишича, ҳуқуқбузарлар келгусида пиротехника буюмларига умуман аралашмасликка ваъда берган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *