Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Айсанем Юсупова янги ёшини ёрқин образда қарши олди (расм)

0

Бугун маҳоратли ва латофатли актриса Айсанем Юсупова ўзининг 29 ёшини қарши олди.

Актриса ўзининг Instagram саҳифасида янги ёшига бағишланган махсус фотопост жойлаштирди. Суратда Айсанем ўзига хос услубдаги ёрқин қизил кастюм, нафис қора тўрли қўлқоп ва баланд пошнали қизил туфлида намоён бўлиб, ўзининг жозибали қиёфаси билан мухлислар эътиборини тортди. У суратлари остида қисқагина: "It's my birthday" (Бугун менинг туғилган куним) дея изоҳ қолдирган.

Актрисанинг минглаб мухлислари ушбу қувончли кун муносабати билан унга самимий ва илиқ табрикларни йўллашмоқда. Изоҳларда ижодкорга узоқ умр, чексиз бахт, ижодий муваффақиятлар ҳамда сиҳат-саломатлик тилаклари тинимсиз ёғилмоқда.

Маълумот учун: Айсанем Юсупова 1997 йил 2 январда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида таваллуд топган. У бугунги кунда ўзининг бетакрор роллари билан кўплаб томошабинлар кўнглидан чуқур жой олган ижодкорлардан биридир.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *