Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Гонсало Гарсия «Реал»даги бешинчи идеал хет-трик муаллифи бўлди

0

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия Ла Лиганинг 19-турида «Бетис»га қарши ўйинда (5:1) хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 ёшли форвард «идеал хет-трик»ни расмийлаштирди: у чап оёғи, ўнг оёғи ва бош билан биттадан гол урди. Madrid Xtra маълумотига кўра, Гарсия 2015 йилдан бери «қаймоқранглилар» сафида бундай натижага эришган бешинчи футболчига айланди. Аввалроқ бу ютуқ Криштиану Роналдуга уч марта, Карим Бензема, Гарет Бэйл ва Родрига эса бир марттадан насиб этганди.

Эътиборлиси, якшанбадоги «Бетис»га қарши учрашувга қадар Гонсало Гарсия жорий мавсумда гол ура олмаганди. Испаниялик футболчи асосий таркибда камдан-кам кўринади, чунки унинг позициясида рақобатчи бўлган Килиан Мбаппе ҳозир жароҳат сабаб майдонга туша олмаяпти.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *