Янгиҳаёт туманида автомобил бутунлай ёниб кетди
0
4 январь куни соат 22:05 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Мирзо Турсунзода кўчасида автомобил ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар тушган.
Маълумотга кўра, қутқарув техникалари воқеа жойига соат 22:13 да етиб борган ва ёнғин соат 22:14 да бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
