«Аватар: Олов ва кул» йиғимлари икки ҳафтада 1 млрд доллардан ошди
Жеймс Кемероннинг «Аватар: Олов ва кул» фильми жаҳон прокатида 1 млрд долларлик маррани забт этди. Reuters хабарига кўра, картина бу натижага атиги 15 кун ичида эришган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Йиғимларнинг 310 млн доллари АҚШ ва Канада бозорига тўғри келган бўлса, халқаро прокат 690 млн доллар даромад келтирган. АҚШдан ташқарида энг юқори кўрсаткичлар Хитой, Франция ва Германияда қайд этилган.
Франшизанинг учинчи қисми аввалги фильм — «Сув йўли» динамикасига яқин суръатда кетмоқда: ўша картина якунди 2,3 млрд доллардан ортиқ йиғим тўплаган эди. «Олов ва кул» эса 2025 йилда чиқиб, 1 млрд доллар ишлаб топишга муваффақ бўлган илк фильм бўлди.
Мутахассислар яқин бир ой ичида прокатда йирик рақобатчилар камлиги фонида фильмнинг якунй йиғимлари 2 млрд доллардан ҳам ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
