Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Лиам Росеньор “Челси”ни расман қабул қилди: шартнома қачонгача?

0

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббий масаласида нуқтани қўйди: Лиам Росеньор расман “аристократлар” устози этиб тайинланди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти маълум қилди. 41 ёшли англиялик мутахассис “Челси” билан 2032 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолади.

Шу тариқа, Росеньор 1 январь куни лавозимидан озод этилган Энцо Маресканинг ўрнини эгаллади. Италиялик мураббий “Челси”ни 2024 йил июнидан бошқарган ва қисқа вақт ичида сезиларли натижаларга эришган: жамоа Конференциялар лигаси (2024/25) ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (2025) ғолиблигини қўлга киритган эди.

Энди эса эстафета Лиам Росеньор қўлида. У мураббийлик фаолияти давомида турли муҳитларда ишлаб, тажрибасини босқичма-босқич йиғган мутахассис сифатида танилади. Жумладан, Лиам “Брайтон” ёшлар жамоасида ишлаган, кейин “Дерби Каунти”да фаолият юритган ва “Халл Сити”ни бошқарган. Шунингдек, 2024 йил июлидан бери Франциянинг “Страсбур” клуби бош мураббийи сифатида иш олиб боргани ҳам қайд этилади.

“Челси” мухлислари учун энг қизиқ савол эса битта: Росеньор бу улкан босим, катта мақсадлар ва юқори кутилмалар остида ўзини қандай кўрсатади? Лондон клубида вақт одатда тез ўтади — бу ерда натижа ҳам, услуб ҳам, характер ҳам бирдек қадрланади. Энди Росеньорнинг олдида янги саҳифа очилди: “Челси”ни ушлаб туриш эмас, уни янада юқорига олиб чиқиш вазифаси турибди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *