Мбаппе ҳолати бўйича янги маълумотлар маълум бўлди
AS нашри «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳати бўйича янгиланган хабарни эълон қилди. Аввалроқ Хаби Алонсо франсуз юлдузи Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетико»га қарши ўйинга қадар сафга қайтишидан умид қилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ ASнинг сўнгги маълумотларига кўра, Мбаппенинг ярим финалдаги иштироки бутунлай инкор этилди. Душанба куни у жамоа билан майдонга чиқмай, машғулот залида якка тартибда ишлаган.
Испания Суперкубоги доирасидаги «Атлетико» — «Реал» ярим финали 8-январ, пайшанба куни бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, «Реал» ҳозир Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
