Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Учқудуқ ва Зарафшонда ишловчиларга расман ойлик устама белгиланди

0

Қонунчиликка мувофиқ, ноқулай табиий-иқлим шароитида меҳнат қилаётган айрим ҳудудлардаги бюджет ташкилотлари ходимлари учун компенсация хусусиятига эга ойлик устама тўланиши белгиланди. Гап Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ҳамда Конимех туманидаги Зафаробод шаҳарчаси ҳақида кетяпти.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 206-сон қарори билан ушбу ҳудудларда бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимларига устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Низомда устама миқдорлари, иш стажини ҳисоблаш тартиби ва устамани ҳисоблаш-тўлаш қоидалари аниқ белгилаб қўйилган. Шунингдек, ҳужжатда айрим хатбошилар 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сон қарор таҳририда келтирилгани ҳам қайд этилган.

Кимларга тегишли?
Ойлик устама қуйидаги ҳудудлардаги бюджет маблағлари ҳисобидан иш ҳақи олувчи ташкилотлар ходимларига тааллуқли:

- Учқудуқ шаҳри
- Зарафшон шаҳри
- Нуробод шаҳри
- Конимех тумани Зафаробод шаҳарчаси

Устама қанча бўлади?
Низомга кўра, устама миқдори бюджет ташкилотидаги иш стажига қараб лавозим маоши (тариф ставкаси)га нисбатан коэффициент шаклида белгиланган:

- 3 йилгача иш стажи — 0,25 коэффициент
- 3 йилдан 5 йилгача — 0,5 коэффициент
- 5 йилдан ортиқ — 0,75 коэффициент

Муҳим жиҳат: ҳуқуқ қачон пайдо бўлади?
Белгиланган миқдордаги ойлик устамани олиш ҳуқуқи ходим бюджет ташкилотида ишлай бошлаган пайтдан бошлаб юзага келади. Яъни “энди ишга кирдим — қачондан тўланади?” деган саволга жавоб аниқ: иш бошланганидан.

Иш стажи нима ҳисобидан йиғилади?
Устамага ҳуқуқ берувчи иш стажига қуйидагилар киритилиши белгиланган:

  • ушбу шаҳар (шаҳарча)лардаги бюджет ташкилотларда ишланган давр
  • ходим амалда ишламаган бўлса-да, қонунчиликка мувофиқ иш жойи (лавозими) сақланган айрим даврлар

Устама қандай ҳисобланади ва қачон тўланади?
Устама бюджет маблағлари ҳисобидан иш ҳақи олувчи ходимнинг ойлик тариф ставкаси ёки лавозим маошидан келиб чиқиб ҳисобланади. Шунингдек, у фақат ишлаган вақти учун эмас, қонунчилик асосида ойлик иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланган айрим даврлар учун ҳам тўланиши қайд этилган.

Хулоса: бу ўзгаришнинг моҳияти шундаки, қийин иқлим шароитида меҳнат қилаётган бюджет ходимларининг меҳнати “қоғозда ҳам, пулда ҳам” инобатга олинади. Энг ёқимли томони — стаж ортган сари устама ҳам ўсади: демак, бу ҳудудларда ишлаб қолиш ва тажриба тўплаш энди янада манфаатлироқ бўлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *