Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Шахматчилар сафида навбатдаги янгиланиш: 3 таркиб расман эълон қилинди

0

Ўзбекистон эркаклар шахмат терма жамоасида навбатдаги янгиланиш амалга оширилди. Соғлом рақобатни кучайтириш, жамоа ичидаги ритмни ушлаб туриш ва барқарор ўсишни таъминлаш мақсадида миллий терма таркиби белгиланган тартибга кўра ҳар тўрт ойда қайта кўриб чиқилади.

Айнан шу қоида асосида, яқинлашаётган халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг янгиланган рўйхати эълон қилинди. Янгиланиш — бу “кимдир четда қолди” дегани эмас, бу — формаси юқори бўлганлар учун эшик очиқ, рақобат доим тирик дегани.

Қуйидаги таркиблар тақдим этилди:

1-таркиб:

  1. Абдусатторов Нодирбек — ГМ (2751)

  2. Синдаров Жавоҳир — ГМ (2726)

  3. Якуббоев Нодирбек — ГМ (2691)

  4. Воҳидов Шамсиддин — ГМ (2644)

  5. Мадаминов Муҳиддин — ГМ (2567)

2-таркиб:

  1. Абдусалимов Абдималик — ГМ (2560)

  2. Воҳидов Жаҳонгир — ГМ (2516)

  3. Ниғматов Ортик — ГМ (2459)

  4. Суяров Мукҳаммадзоҳид — ИМ (2449)

  5. Сайдалиев Саидакбар — ИМ (2440)

3-таркиб:

  1. Бегмуротов Ҳумоюн — ИМ (2429)

  2. Баҳриллаев Бакҳром — ИМ (2427)

  3. Раҳматуллаев Алмас — ИМ (2394)

  4. Шарипов Даврон — ФМ (2381)

  5. Омонов Асроржон — ИМ (2353)

Энди эса гап амалий саҳнага келади: қайси таркиб қай мусобақада қандай роль ўйнайди — буни тайёргарлик ва ўйин амалиёти ҳал қилади. Бир нарса аниқ: жамоа янгиланяпти, рақобат қизиб турибди, демак натижа учун “база” бор. Шахматда ҳар бир юриш ҳисоб, бизда эса ҳар бир таркиб — келажакка қўйилган юриш.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *