Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистонда чиқинди олиб чиқиш бўйича қарздорлик 622 млрд сўмдан ошди

0

2025 йилда Ўзбекистонда маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун тўланмаган қарзлар 622,7 млрд сўмга етди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги матбуот котиби Дилноза Камилова маълум қилди.

Унинг айтишича, ўтган йилда “Тоза макон” тизими маҳаллаларнинг 87 фоизини қамраб олган, хизматлардан 23,9 млн аҳоли фойдаланган. Абонентлар ҳисобланган тўловларнинг 90 фоизини — жами 1,3 трлн сўмни — тўлаган.

Санитария тозалаш йўналишига хусусий сармоялар 386,5 млрд сўмни ташкил этган. 2025 йил давомида корхоналар махсус техника, чиқинди контейнерлари ҳамда саралаш ва қайта ишлаш ускуналарини харид қилган.

Санитария-тозалаш корхоналари самарадорлиги 55,5 фоиз деб баҳоланган: 30 та ташкилот “яшил”, 57 таси “сариқ”, 28 таси эса “қизил” тоифага киритилган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *