Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Эронда норозилик намойишлари фонида интернет узилди

0

Эронда мамлакат бўйлаб давом этаётган норозилик намойишлари сабабли ҳукумат интернет ва алоқа хизматларига чеклов киритди. Натижада мамлакат ташқи дунё билан алоқадан деярли узилиб қолди: телефон қўнғироқлари ишламаяпти, маҳаллий ахборот сайтларининг фаолияти чекланган, айрим халқаро авиарейслар эса бекор қилинган.

Норозилик намойишлари дастлаб иқтисодий муаммолар, жумладан инфляциянинг ошиши ва миллий валюта қадрсизланиши фонида бошланган. Сўнгги пайтларда эса айрим ҳудудларда намойишлар сиёсий мазмун касб этиб, ҳукуматга қарши шиорлар билан давом этмоқда. Хабарларга кўра, турли шаҳарларда юз берган тўқнашувлар оқибатида қурбонлар ҳам бор.

Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий телевидение орқали мурожаат қилиб, тартибсизликларда иштирок этаётган айрим шахсларни хорижий кучлар манфаатига хизмат қилишда айблади. Расмийлар жамоат тартибини бузиш ва давлат мулкига зарар етказишга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини таъкидламоқда.

Мутахассислар мамлакатдаги вазиятни оғир иқтисодий шароит, халқаро санкциялар ва сўнгги йиллардаги ташқи босимлар билан боғламоқда. Интернет чекловлари фонида вазиятни мустақил манбалар орқали баҳолаш қийинлашган бўлса-да, расмийлар вазият устидан назорат сақланаётганини билдирмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *