Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

АҚШнинг Ҳиндистон билан савдо келишуви нега тўхтаб қолгани айтилди

0

Ҳиндистон ва АҚШ ўртасидаги савдо келишуви ўтган йили силжимасдан қолиб кетган. Reuters хабарига кўра, АҚШ савдо вазири Говард Лютник бунга Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди битим арафасида Доналд Трампга қўнғироқ қилмагани сабаб бўлганини айтган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Нью-Деҳли эса бу талқинни рад этмоқда. Reuters манбаларига кўра, музокаралар амалда боши берк кўчага кириб қолганидан сўнг, АҚШ Ҳиндистондан импорт қилинадиган айрим товарларга божларни 50% гача оширган.

Доналд Трамп, шунингдек, Ҳиндистон Россия нефтини импорт қилишни камайтирмаса, тарифлар яна кўтарилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Келишувга эришилмагани фонида ҳинд рупияси рекорд даражадаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетган, инвесторлар эса музокараларнинг истиқболидан хавотир билдирган.

Шу билан бирга, Ҳиндистон ҳали ҳам бож ставкалари АҚШнинг Буюк Британия ва Вьетнам билан келишган шартлари оралиғида бўлишига умид қилмоқда. Бироқ Лютникнинг айтишича, бу таклиф бўйича белгиланган муддат аллақачон якунланган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *