Рио Фердинанд Винисиусга босимни унутиб, ўйинига қайтишни маслаҳат берди
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлаб, унга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи ҳозир мураккаб паллани бошдан кечирмоқда: у кетма-кет 19 учрашувдан бери гол ура олмаяпти, трибуналар эса тез-тез ҳуштакбозлик билан жавоб бермоқда. Шу фон да футболчининг келаси ёзда «қироллик клуби»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар ҳам тинмаяпти.
«Вини, биродар. Шов-шувларни унут, укам, охир-оқибат сенинг маҳоратиң барибир ўз сўзини айтади», — дея Фердинанднинг фикрларини Madrid Universal келтирди.
Винисиуснинг «Реал» билан шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган. Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи «қаймоқранглилар» сафида 26 ўйинда 5 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.
