Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Франкфуртда голлар ёмғири: «Айнтрахт» ва «Боруссия» жанговар дуранг

0

Германия чемпионатида 16-тур баҳслари старт олди ва биринчи куннинг энг ёрқин тўқнашувларидан бири Франкфуртда бўлиб ўтди. «Айнтрахт» ўз майдонида «Боруссия Д»ни қабул қилди ва том маънодаги спектакл намойиш этилди — 3:3!

Учрашув жуда эрта қизиб кетди: 10-дақиқада «асаларилар» сафидан Байер ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Аммо мезбонлар тезда ўзига келди: 22-дақиқада Узун пеналтидан аниқ зарба бериб, мувозанатни тиклади — 1:1.

Иккинчи бўлимда ўйин янада “портлади”. 68-дақиқада Нмеча «Боруссия»ни яна олдинга олиб чиқди. Лекин бу устунлик ҳам узоқ турмади: 71-дақиқада Эбноуталиб гол уриб, таблода яна тенгликни ёқди — 2:2.

Энг драматик лаҳзалар эса ҳакам қўшиб берган дақиқаларда бошланди. 90+2-дақиқада Доуд «Айнтрахт»ни ғалабага яқинлаштириб қўйгандек туюлди. Бироқ «Боруссия» охиригача курашди: 90+6-дақиқада Чуквуэмека жавоб голини уриб, Франкфуртдаги кечага “нуқта” қўйди — 3:3. Қисқаси, қўшиб берилган 6 дақиқа ичида иккита гол — томошабинларга “бонус” бўлди!

Натижада «Боруссия Д» 33 очко билан 2-ўринда қолди. «Айнтрахт» эса 26 очко тўплаб, 7-поғонага кўтарилди. Бу дуранг икки жамоа учун ҳам турли ҳиссиёт: бири учун — ютқазиб қўймаслик, иккинчиси учун — ғалабани қўлдан чиқариб юборганлик.

Бундеслига. 16-тур
Айнтрахт – Боруссия Д 3:3
Голлар: Узун 22 (пен.), Эбноуталиб 71, Доуд 90+2 – Байер 10, Нмеча 68, Чуквуэмека 90+6















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *