Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Фарзанд ҳақи яширилмайди: алиментни камайтирган корхона жавобгарликка тортилди

0

Бюронинг Янгиобод тумани бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан қарздор И.К.дан ундирувчи З.С. фойдасига фарзандларининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан алимент ундириш белгиланган эди.

Қарздорнинг иш жойи аниқланиб, Қонуннинг 64-моддасига асосан алимент ундируви унинг иш ҳақига қаратилди.

Бироқ корхона томонидан талабномада кўрсатилган миқдордан кам сумма ўтказиб келинаётгани ДМНИ мутахассиси жалб қилинган ҳолда ўтказилган текширув натижасида аниқланди.

Натижада 35 миллион сўм тўланмаган алимент қарзи тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, алимент тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида ўтказмаган корхонанинг масъул ходимига нисбатан МЖтКнинг 198²-моддасига асосан БҲМнинг 15 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди ва у ҳам тўлиқ ундирилди.

Фарзанд ҳақи — бу қарз эмас, бурч. Уни яширишга уриниш қонунни ҳам, виждонни ҳам четлаб ўтишдир.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *