Наумов Карбинни Россия терма жамоасига энг мос мураббий деб билади
«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карбин фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наумовнинг айтишича, у Карбинни инсон сифатида ҳам юқори баҳолайди ва терма жамоада мураббий ишларининг аксарияти жойида кетаётганини таъкидлади. Унингча, ҳозирги ижобий муҳит ва жамоа ичидаги тартиб-интизом мураббийлар штаби меҳнати натижаси. Шунингдек, у Россия терма жамоасида Карбиндан бошқа муносиб вариантни кўрмаётганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, FIFA санкциялари сабаб Россия терма жамоаси қарийб тўрт йилдан бери фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. 2025 йилда миллий жамоа ҳозирча фақат бир марта мағлуб бўлди — ўз мухлислари олдида Чили билан баҳсда 0:2 ҳисобида ютқазди.
Аввалроқ Карбин Россия терма жамоаси билан бирга «Динамо»даги ишини ҳам олиб борган, бироқ ўтган йил кузида Москва клубини тарк этишга қарор қилганди.
