Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистон 2 йилда Малайзия ва Индонезиядан 100 минг турист қабул қилади

0

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда “Умра Плюс” дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан келадиган сайёҳлар оқимини 100 минг нафаргача оширишни мақсад қилган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Дастурга кўра, меҳмонлар Тошкент, Самарқанд ва Бухорога саёҳат қилиш имкониятига эга бўлади. Чет эллик сайёҳларни жалб этиш учун Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити тадбирлари ташкил этилиши, шунингдек “Имом Бухорий изидан” ҳамда “Рамазонни Ўзбекистонда ўтказинг” номли реклама кампаниялари йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Ушбу йўналиш бўйича турист олиб келган туроператорларга ҳар бир меҳмон учун 100 доллар миқдорида субсидия берилади. Сайёҳларга мавсумдан ташқари даврларда — 20 ноябрдан 20 февралгача ҳамда июл ойида — тарихий обидаларни томоша қилиш, меҳмонхоналарда яшаш ва овқатланиш хизматларига чегирмалар тақдим этилади.

Режани амалга ошириш учун 10 тагача самолётни жалб этиш ва янги авиа қатновларни очиш режалаштирилган. Хусусан, Куала-Лумпур – Самарқанд, Куала-Лумпур – Бухоро – Жидда, Жакарта – Самарқанд – Жидда ва Жакарта – Бухоро – Жидда йўналишлари ишга туширилиши кутилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *