Флетчер янги мураббийдан нималар кутаётганини айтди
"Манчестер Юнайтед" вақтинчалик бош мураббийи Даррен Флетчер жамоага келадиган янги мураббий олдида турган асосий вазифалар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба куни "қизил иблислар" Англия Кубогидан чиқиб кетди: "Олд Траффорд"да "Брайтон"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Тахминларга кўра, кейинги ўйинда жамоа аллақачон янги бош мураббий қўл остида майдонга тушади.
Флетчернинг таъкидлашича, навбатдаги мураббий энг аввало жамоага ишонч қайтариши, ўйиндаги барқарорликни йўлга қўйиши ва футболчиларни бир мақсад атрофида бирлаштириши керак. Унинг сўзларига кўра, натижа орқали ишончни мустаҳкамлаш муҳим, чиройли футбол эса кейинги босқичда келади: бунинг учун тўғри ёндашув топилиб, кейин тинимсиз меҳнат, ижобий кайфият ва максимал фидойилик талаб этилади.
17-январ, шанба куни "МЮ" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.
