Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

БМТ Ўзбекистонни Марказий Осиёда барқарор ўсиш драйвери сифатида қайд этди

0

Жаҳон иқтисодиёти секинлашаётган, МДҲ мамлакатларида ўсиш суръатлари сусаяётган бир пайтда Ўзбекистон минтақа учун ноёб комбинация — барқарор ўсиш ва макроиқтисодий башоратлиликни намоён этмоқда. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

БМТнинг World Economic Situation and Prospects 2026 ҳисоботида қайд этилишича, мамлакат иқтисодиёти сўнгги йилларда ўсиш суръатларини жаҳон ўртача кўрсаткичларидан ҳам, ўтиш давридаги кўплаб иқтисодиётлар динамикасидан ҳам юқори даражада ушлаб келмоқда. 2026–2027 йилларда эса Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодий фаолликни барқарорлаштирувчи асосий омиллардан бири сифатида кўрилмоқда.

Ҳисобот Ўзбекистонда муҳим таркибий бурилиш юз бераётганини ҳам таъкидлайди: ўсиш тобора кўпроқ ички омилларга таянмоқда. Авваллари минтақада Россияга нисбатан санкциялар фонида транзит ва реэкспортдан келадиган “ён таъсирлар” иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаган бўлса, бу омиллар кучсизлана бораётган шароитда Ўзбекистон юқори суръатларни ички талаб, йирик инфратузилма сармоялари, туризмнинг кенгайиши ҳамда олтин бозоридаги қулай конъюнктура ҳисобидан сақлаб қолди.

БМТ баҳосига кўра, бундай уйғунлик ташқи тебранишларга нисбатан камроқ заиф бўлган, “ичкаридан” шаклланаётган ўсиш моделини кучайтиради. Сўнгги йилларда иқтисодий ўсишнинг таянчи сифатида ички истеъмол ва ички бозор фаоллиги янада олдинга чиқмоқда.

Инфляция бўйича ҳам ижобий сигнал бор. Илгари Ўзбекистон икки хонали инфляция кузатилган давлатлар қаторида тилга олинган бўлса, БМТга кўра, нархлар босимининг энг юқори нуқтаси ортда қолган. 2026–2027 йилларда инфляция суръатлари янада пасайиши кутилса-да, ривожланган иқтисодиётлар билан солиштирганда у барибир юқорироқ даражада қолиши мумкин. Бунга фаол ўсиш босқичи хос омиллар — даромадлар ортиши, истеъмол кенгайиши ва таркибий ислоҳотлар фонидаги инвестицион босим таъсир қилмоқда.

Ҳисоботда минтақавий контекст ҳам ўзгараётгани урғуланади: БМТ Россиянинг МДҲ мамлакатлари учун иқтисодий “лангар” сифатидаги роли пасаяётганини қайд этади. Айрим иқтисодиётлар Россиядаги секинлашувга ҳануз сезгир бўлиб қолаётган бир вақтда, Ўзбекистон кўпроқ ўз иқтисодий сиёсати ва ички драйверларга таянаётгани билан ажралиб туради. Бу эса ташқи шокларга қарамликни қисқартириб, макроиқтисодий йўналишнинг мустақиллигини кучайтиради.

Шу билан бирга, юқори ўсиш таркибий чекловларни бекор қилмайди. Ўзбекистон денгизга чиқиш имконияти йўқлиги сабаб логистика харажатлари, хомашё бозорларига боғлиқлик ва иқлим хатарларига дуч келади. Нокулай ташқи шароитларда бу омиллар узоқ муддатли заифликлар сифатида ривожланиш салоҳиятини чеклаши мумкин.

Шу боис, БМТ мантиғига кўра, келгусида барқарор ўсиш иқтисодиётни диверсификация қилиш суръати ва инфратузилма лойиҳаларига киритилган инвестицияларнинг самарадорлигига бевосита боғлиқ бўлади.

Минтақавий таққосда Ўзбекистон “ўртачадан яхшироқ” кўрсаткич намоён этмоқда. БМТ баҳолашича, мамлакат макроиқтисодий динамикаси кўплаб МДҲ ва Марказий Осиё иқтисодиётларига нисбатан барқарорроқ, кескин пасайишлар кузатилмаяпти ва ўрта муддатда ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда.

Бу омиллар Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ролини сифат жиҳатдан янгилаётганини кўрсатади. БМТ ёндашувида мамлакат энди фақат “қувиб етўвчи” иқтисодиёт сифатида эмас, балки минтақавий ўсишни олдинга тортучи барқарор драйвер сифатида тобора кўпроқ намоён бўлмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *