Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Афғонистон тоғ-кон мутахассислари Ўзбекистонда малака оширмоқда

0


Афғонистон Тоғ-кон саноати ва нефт вазирлигининг техник делегацияси кончилик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон тоғ-кон ва геология соҳасида бой тажрибага эга бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик доирасида афғон мутахассислар 28 кунлик малака ошириш курсида иштирок этадилар. Курс давомида улар замонавий технологиялар, кончилик жараёнлари ва геологик тадқиқот методлари билан танишади.

Дастур “Узбек Оверсеас Геологй Cомпанй” ҳомийлигида Геология фанлари университети ҳузуридаги “Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти”да ўтказилмоқда. Курс “Геология-қидирув ва кончилик саноатида лаборатория ва аналитик тадқиқотлар” мавзусига бағишланган бўлиб, амалий машғулотлар ва лаборатория тадқиқотларини ўз ичига олади.

Ушбу ташриф икки мамлакат ўртасида тоғ-кон соҳасидаги профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *