Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Пхукетда Ўзбекистон фуқароси вояга етмаган қизга тегажоғлик қилгани учун ҳибсга олинди

0

Таиланднинг Пхукет оролида 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси 16 ёшли қизга нисбатан жинсий тегажоғликда гумонланиб қўлга олинди. Унга нисбатан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланиши мумкин. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

The Phuket News хабарига кўра, воқеа 11-январ куни соат 22:20 да (Тошкент вақти билан) Май Кхао ҳудудидаги Golden Cat ресторанида содир бўлган. Гумонланувчи ҳожатхонадан чиқаётган 16 ёшли маҳаллий қизнинг йўлини тўсиб, уни куч ишлатиб ичкарига қайтарган ва кўкрагига теккан.

Қизнинг бақир-чақирига ресторан мижозлари югуриб келиб, эркакни полиция етиб келгунига қадар ушлаб турган. Кейин у ҳуқуқ-тартибот идорасига олиб кетилган.

Қайд этилишича, Таиланд қонунчилигида вояга етмаганларга нисбатан ножўя хатти-ҳаракатлар қатъий жазоланади. Амалдаги меъёрларга кўра, ўзаро розиликсиз тегинишлар оғир жиноят ҳисобланиб, 10 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *