Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Дана Уайт UFC тарихидаги энг буюк қарама-қаршилик ҳақида гапирди

0

UFC президенти Дана Уайт промоушн тарихи давомидаги энг унутилмас ва шов-шувли жанг ҳақида берилган саволга жавоб бериб, мухлислар орасида ҳамoн катта баҳсларга сабаб бўлиб келаётган тўқнашувни тилга олди. Унинг фикрича, бу масалада ҳеч қандай иккиланиш йўқ.

Дана Уайт таъкидлашича, UFC тарихидаги энг зўр ва энг кескин жанглар Жон Жонс ва Даниэль Корме ўртасида бўлиб ўтган. Айни шу икки жангчи ўртасидаги рақобат нафақат октагонда, балки ундан ташқарида ҳам жуда кескин тус олган.

UFC президенти илк бор улар MGM аренасида юзма-юз келган пайтдаги воқеани эслаб ўтди. Унинг айтишича, ўша пайтда ташкилот бу ҳолатни тўлиқ назорат қила олмаган. Асосий мақсад жангчиларнинг бир-бирига тегмаслиги ва ҳурмат доирасида қолиши эди, аммо буни таъминлаш осон бўлмаган.

Уайтнинг сўзларига кўра, Жонс ва Корме каби жангчилар ҳурматсизликни ҳис қилган заҳоти жавоб қайтаришдан тортинмайди. Агар улардан бири охиригача боришга қарор қилса, бундай ҳолатни тўхтатиш деярли имконсиз бўлади. Шу жиҳатдан ҳам ушбу рақобат UFC тарихида алоҳида ўрин тутади.

Маълумот учун, Жон Жонс ва Даниэль Корме ўзаро икки марта октагонга кўтарилган. Қизиғи шундаки, ҳар икки жангчида ҳам биттадан ғалаба мавжуд бўлиб, бу рақобатни янада қизиқарли ва тарихий қилади.

Дана Уайтнинг бу баёноти UFC мухлислари орасида яна бир бор Жонс — Корме қарши туриши нега афсонавий ҳисобланишини эслатиб ўтди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *