Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Рухшона кўзига ёш олиб отасига мурожаат қилди: самимий эътироф (видео)

0

Хонанда Рухшона “Меҳмонда” кўрсатуви бошловчиси Индира билан бўлган суҳбат чоғида кўз ёшларини тия олмади. Интервю давомида у юракдан чиққан, самимий сўзлар билан отасига мурожаат қилди.

Рухшона шундай деди:

“Мен отамнинг тинч оиласини бузишни хоҳламайман. У ерда тинч, бахтли ва яхши яшашяптими — шу менга етади. Мен бориб бировнинг оиласига совуқчилик тушириб қўйишим мумкин, шунинг учун уларни безовта қилгим келмайди. Мен ҳеч қачон отамни ёмонламаганман. Ҳатто ёмонлик кўрган бўлсам ҳам, ҳеч қаерда, ҳеч кимга улар ҳақида ёмон гапирмаганман.”

Хонанда сўзини давом эттирар экан, барчасини айтиб, вазиятни тушунтириб бўлганини таъкидлади. Шундан сўнг у яна шундай деди:

“Биламан, отам албатта бу кўрсатувни кўрадилар. Буни кўнглим сезмоқда. Фақат шуни истайманки, 'онаш қизим бахтли бўлсин, ҳаёти чиройли бўлсин', деб дуо қилиб қўйсалар — шу етади. Ахир отанинг дуоси ҳам муҳим. Пинҳона дуо қилсалар бўлди.”

Шу сўзлар билан Рухшона кўзига ёш олди ва интервюни ҳаяжонли ҳолатда якунлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *