Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

2025-йилда иш вақтидаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 248 киши ҳалок бўлган

0

2025-йил давомида Ўзбекистонда иш жойларида юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида 248 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, йил давомида республика бўйлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ жами 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган.

Мазкур ҳодисаларнинг 50 таси гуруҳий тарзда содир бўлган бўлса, 583 таси оғир оқибатларга олиб келган. Шунингдек, 216 та ҳолат ўлим билан якунланган. Бахтсиз ҳодисалар натижасида 680 нафар фуқаро оғир, 33 нафар фуқаро эса енгил тан жароҳати олган.

Энг кўп бахтсиз ҳодисалар қурилиш соҳасида қайд этилиб, бу йўналишда 234 та ҳолат аниқланган. Шунингдек, енгил саноат соҳасида 47 та, транспорт соҳасида эса 37 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Мутахассислар ушбу соҳаларда меҳнат хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидламоқда.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан масъул шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилган. Жумладан, 432 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, 241 нафарига эса маъмурий жарима қўлланилган. Расмийлар иш жойларида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш инсон ҳаёти ва соғлиғини асрашда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *