Ардон Яшари Белгия чемпионатининг «Олтин бутса»сини олди
«Милан» ярим ҳимоячиси Ардон Яшари «Фиорентина»га қарши 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин ранжишга ҳам улгурмай, ўша заҳоти ноодатий соврин билан тақдирланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маълум бўлишича, Яшари 2025 йилда Белгия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган. Гарчи у лигада йилнинг фақат биринчи ярмида тўп сурган бўлса-да, мукофот сифатида унга Белгия «Олтин бутса»си топширилди — у ерда энг яхшиларни айнан шу тарзда табриклаш одат тусига кирган.
Қизиғи, Яшарининг статистикаси унчалик ҳам ёрқин эмас: 20 ўйин, 2 гол ва 2 ассист. Шунга қарамай, айрим мезонларга кўра, Белгия чемпионати 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси сифатида айнан у эътироф этилди, дея хабар беради pianetamillan.it.
