Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Испания полицияси 10 тонна кокаин юкланган кемани мусодара қилди

0

12 январь куни Испания полицияси ва денгиз кучлари Атлантика океанида тарихий операция ўтказиб, очиқ денгиздаги энг йирик кокаин қўлга олиш ҳолатларидан бирини амалга оширди. Европа томон йўл олган, Камерун байроғи остида сузган юк кемасидан қарийб 10 тонна (9 994 кг) кокаин топилди.

Маълумотларга кўра, гиёҳванд модда туз юки орасига жуда “пухта” яширилган бўлиб, умумий ҳисобда 294 та боғлама/қоп кўринишида жойлаштирилган. Терговчилар кеманинг Бразилиядан чиққанини ва юк Европага олиб кетилаётганини қайд этмоқда.

Операциядан кейин кема ёқилғиси тугаб, деярли 12 соат давомида денгизда қотиб қолгани айтилди. Шундан сўнг Испаниянинг денгиз қутқарув хизмати кемани Канар оролларига (Санта-Крус-де-Тенерифе портига) судраб олиб борган.

Полиция бу иш ортида Жанубий Америкадан Европага катта партияларда кокаин етказиб бериш билан шуғулланган кўпмиллатли уюшган жиноий тармоқ турганини билдирган. Операция кадрларида эса ходимлар туз остини белкурак билан ковлаб, кокаин боғламаларини чиқариб олаётгани ва кейин уларни пиерга ташиётгани кўринади.

Топилган гиёҳванд модданинг тахминий “кўча” қиймати 400 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Шунингдек, кема бортдан ўқотар қурол ҳам чиққан, экипажнинг 13 нафар аъзоси ҳибсга олинган.

Операция “White Tide” (Оқ тўлқин) деб номланган бўлиб, унда Испания полицияси билан бирга Денгиз таҳлили ва операциялари маркази (MAOC-N), АҚШнинг DEA’си, Буюк Британиянинг NCA’си, Бразилия Федерал полицияси, Испания разведка тузилмалари ҳамда Франция ва Португалия расмийлари қатнашган. Испания томони буни халқаро наркотик савдоси тармоқларига берилган “тарихий зарба” деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Испания Лотин Америкаси билан яқин алоқалари сабаб Европага наркотик оқимида “асосий эшик”лардан бири саналади. Масалан, 2024 йилда мамлакатда Эквадордан келган контейнер кемасидан 13 тонна кокаин мусодара қилингани ҳам қайд этилган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *