Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тошкентда уч автомобиль тўқнашди, Porsche ҳайдовчиси жабрланди

0

13 январ куни тунги соат 01:55 атрофида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Ҳодиса Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасида содир бўлиб, унда Lacetti, Porsche ва Spark автомашиналари ўзаро тўқнашган.

Маълум қилинишича, тўқнашувда 1995 йилда туғилган И.Қ. бошқарувидаги Lacetti, 2006 йилда туғилган Б.Х. бошқарувидаги Porsche ҳамда 1990 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Spark иштирок этган.

ЙТҲ натижасида Porsche русумли автомашина ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирча бошқа жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ва текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тартиб-идора ходимлари воқеанинг барча сабаб ва ҳолатларини аниқламоқда.

ЙҲХБ эса барча йўл ҳаракати иштирокчиларини қоидаларга қатъий амал қилиш, тезликни меъёрда ушлаш ва айниқса тунги вақтда эҳтиёткорликни оширишга чақирди. Тунда йўл бўшдек кўринади, лекин хатони кечирмайди — рулда “бир лаҳза” ҳам қимматга тушиши мумкин.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *