Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

14 январда илиқ об-ҳаво, кейин ёмғир-қор кутилмоқда

0

“Ўзгидромет” 14 январь, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Прогнозга кўра, Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади ва асосан ёғингарчилик кутилмайди. Шу билан бирга, ҳафтанинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли борлиги айтилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5° илиқ, кундузи 16–18° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқий йўналишдан ғарбга ўзгариб, 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4° совуқ–1° илиқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 0–5° илиқ, кундузи 8–13° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–9° илиқ, кундузи 15–20° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 4–9° илиқ, кундузи 13–18° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 3–8° илиқ, кундузи 17–22° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ–3° илиқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ–2° илиқ, кундузи 7–12° илиқ бўлади.

Прогнозларга кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида қатор ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *